Жамият

Аҳоли қайси давлат органларидан норозилиги маълум бўлди

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги октябрь ойи ҳисоботини эълон қилди.

Аҳоли қайси давлат органларидан норозилиги маълум бўлди
Фото:Скриншот

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги октябрь ойи сарҳисобини маълум қилди.  

 

Маълум бўлишича, Коррупцияга қарши курашиш агентлигига жорий йилнинг 1 ноябрига қадар фуқаролардан 275 та мурожаат келиб тушган. Шундан 243 таси (88,4%) белгиланган тартибда кўриб чиқилиши таъминланган.

 

Агентликка қўйидаги соҳа ва йўналишлар бўйича мурожаатлар келиб тушди:

 

Энг кўп суд қарорларидан норозиликлар (20,4%), маҳаллий ҳокимликлар мансабдор шахсларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари ва қарорларидан норозиликлар (7,6%) ташкил қилган.

 

Қолаверса, ер майдони ажратилмаётганлиги, ер низолари ва ер майдонлари талон-тарож бўлаётганлиги бўйича (6,2%), фирибгарлик жиноятлари юзасидан (5,5%), прокуратура қарорларидан норозиликлар ва прокуратура органларига қилинган мурожаатлар ҳал бўлмаётганлиги бўйича (5,1%), соғлиқни сақлаш соҳасидаги қонунбузилиш ҳолатлари ва тиббиёт ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан (5,1%) ва бошқа соҳалардан мурожаатлар келиб тушган.

 

Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Қашқадарё, Тошкент ва Наманган вилоятларида қурилаётган 528 та хонадонга қуёш фотоэлектр тизимларини ўрнатиш белгиланган. 

 

Коррупцияга қарши курашиш агентлигига мазкур кўп қаватли уйларга қуёш фотоэлектр тизимларини ўрнатиш бўйича танлов (тендер)ларни ташкил этишда қонунчиликда белгиланган қоидаларга риоя этилмаганлиги юзасидан мурожаат келиб тушган. Шу асосда мутахассислар томонидан ўрганишлар олиб борилган.

 

Аниқланишича, кўп қаватли арзон уй-жойларга фотоэлектр тизимини ўрнатиш ишларини бажариш бўйича пудратчи ташкилотларни танлаб олиш жараёнлари, Ўзбекистон Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги “Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-886-сон фармони талабларига амал қилинмасдан ташкил этилган.

 

Шу муносабат билан, Агентлик томонидан масъул идораларга тақдимнома киритилди. Натижада, «Қишлоқ қурилиш инвест» ИК МЧЖ Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Қашқадарё ва Наманган вилоятлари ҳудудий филиаллари томонидан қуёш фотоэлектр тизимларини ўрнатиш бўйича танлов (тендер) савдолари ўтказмасдан пудратчи ташкилотлар билан олдин тузилган арзон уй-жойлар қурилиши шартномаларига қўшимча келишувлар бекор қилиниб, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда танлов (тендер) савдолари қайта ташкил этилди.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ