Жамият

Алишер Усмонов Наманганда Халқаро бизнес маркази қуради

Ушбу марказ Конгресс-холл, бизнес мактаби, меҳмонхона, экопарк, спорт-соғломлаштириш иншоотларини ўз ичига олиши айтилмоқда.

Алишер Усмонов Наманганда Халқаро бизнес маркази қуради
Фото:t.me/azizbek_abduvaliyev

UMS Holding асосчиси, миллиардер Алишер Усмонов Наманган шаҳрида 6 гектарли ҳудудда Халқаро бизнес маркази қуришни режалаштирган.

 

Бу ҳақда Наманган вилояти ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи Шавкатжон Абдураззақов шаҳардаги «Кичкинтойлар боғи»га қилган ташрифида маълум қилди.  

Ушбу марказ Конгресс-холл, бизнес мактаби, меҳмонхона, экопарк, спорт-соғломлаштириш иншоотларини ўз ичига олади. Сунъий кўллар, фавворалар, автотураргоҳлар барпо этилади.

 

– Халқаро бизнес маркази қурилиши баҳор ойларидан бошланади. Бу ерда келгусида халқаро симпозиумлар, бизнес-форумлар ўтказилиши кўзда тутилган. Шу орқали Наманганга инвестициялар кириб келиши жадаллашади, бизнес-туризм учун кенг имкониятлар яратилади. Мазкур марказ Наманганнинг ўзига хос брендига айланади, - деди вилоят ҳокими.

 

Шавкатжон Абдураззақов қурилиш олиб борилиши режалаштирилган ҳудудда ободонлаштиришга эътибор қаратиш, котлован атрофида хавфсизлик масалаларини кўздан қочирмаслик зарурлигини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, Россия фуқароси, асли ўзбекистонлик бўлган миллиардер Алишер Усмонов Ўзбекистонда рус тилини ривожлантириш дастурини қўллаб-қувватлаши ва 2021 йилдан бошлаб ҳар йили 100 нафар россиялик мутахассис келиши режалаштирилаётгани маълум қилинганди.  

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ