Сиёсат

Афғонистонликлар кириш визасини расмийлаштирмасдан Ўзбекистон ҳудудида бўлишлари мумкин

Бунда улар фақат шахсий ва паспорт назоратидан ўтадилар.

Афғонистонликлар кириш визасини расмийлаштирмасдан Ўзбекистон ҳудудида бўлишлари мумкин
Фото:bojxona.uz

Афғонистондан кирувчи шахсларнинг, истисно тариқасида, Ўзбекистонга кириш визасини расмийлаштирмасдан, шахсий ва паспорт назоратидан ўтган ҳолда 10 кун давомида ҳудудда бўлиш тартиби жорий этилади.

 

Мазкур тартиб “Сурхондарё вилояти ва Тошкент шаҳрида махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони билан ташкил қилинаётган “Термиз халқаро савдо маркази” эркин савдо зонаси ҳудуди учун амал қилади.

 

Фармонга мувофиқ, “Термиз халқаро савдо маркази” эркин савдо зонаси ҳамда “Термиз халқаро савдо маркази” эркин савдо зонаси дирекцияси” давлат унитар корхонаси “Термиз” эркин иқтисодий зонаси ҳудудини қисқартириш ҳисобига ташкил этилмоқда.

 

Термиз халқаро савдо маркази ҳудудида, жумладан:

 

– замонавий технологиялар асосида маҳсулотларни қабул қилиш, сақлаш, қайта ишлаш, саралаш ва қадоқлаш хизматлари ва электрон савдо порталлари ташкил этилади;

 

– “ягона дарча” ва бошқа хизматлар йўлга қўйилади;

 

– Афғонистондан кирувчи шахсларнинг, истисно тариқасида, Ўзбекистонга кириш визасини расмийлаштирмасдан, шахсий ва паспорт назоратидан ўтган ҳолда 10 кун давомида ҳудудда бўлиш тартиби жорий этилади;

 

– тадбиркорлар томонидан чет эл фуқароларига ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга реализация қилинадиган ҳамда Афғонистонга олиб чиқиладиган товарлар ва хизматлар экспортга тенглаштирилади;

 

– чет эл товарлари “эркин божхона зонаси” божхона режимига расмийлаштириш орқали жойлаштирилади ҳамда, истисно тариқасида, ушбу товарлар билан чакана савдо операцияларини амалга оширишга рухсат этилади; 

 

Термиз халқаро савдо маркази ҳудудига Афғонистон томонидан кириш ва ундан чиқиш “Термиз-автойўл” ўтказиш пунктидан махсус техник воситалари билан жиҳозланган алоҳида йўлак (коридор) орқали амалга оширилади.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР
ДОЛЗАРБ
ОММАВИЙ
ҚИЗИҚАРЛИ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ