Ҳодисалар

“Қашқадарёда ота-онасининг кўз ўнгида калтакланган фуқаро” тафсилотлари айтилди

Ижтимоий тармоқларда у кўча болалари томонидан ваҳшийларча калтаклангани маълум қилинганди.

“Қашқадарёда ота-онасининг кўз ўнгида калтакланган фуқаро” тафсилотлари айтилди
Фото:Kun.uz

Қашқадарё вилояти Ахборот хизмати “Шаҳрисабзда фуқаро ота-онасининг кўз ўнгида кўча болалари томонидан ваҳшийларча калтакланган” сарлавҳали хабарга муносабат билдирди.  

 

Маълум бўлишича, 2020 йил 3 ноябрь куни соат 12-30 ларда Ёрбобоев Юнус “Нексия-2” русумли автомашинасида “Янги Кеш” бозори ёнидан бурилиб, 30 метр ҳаракатланиб бориб, йўлнинг чап томонидаги автомашиналар турар жойига кириш учун тўхтаб турган Узоқов Обиджон бошқарувидаги “Спарк”ни орқа томонидан уриб юборади. Оқибатда фақатгина автомашиналарга шикаст етади. 

 

Ҳайдовчилар Ю. Ёрбобоев ва О. Узоқовлар автомашинадан тушиб, ўзаро гаплашиб турганида ўткинчи Бўриев Жасурбек уларнинг олдига келиб, “ўзаро келишинглар, ҳозир ЙХҲБ ходимлари келиб, иккаларингни ҳам олиб кетади” деб айтади.

 

Ю. Ёрбобоев эса Ж. Бўриевга “манга фарқи йўқ, сен кимсан, ЙҲХБ ходимларининг қўлидан ҳеч нима келмайди, сен бу ердан кет” деб айтиб уни ҳақорат қилади.

 

Бундан жаҳли чиққан Ж. Бўриев қўлидаги “Coco-cola” ичимлигининг шишаси билан Ю. Ёрбобоевнинг бошига бир маротаба уриб, тан жароҳати етказади.

 

Натижада Ю. Ёрбобоев тан жароҳати олиб, Китоб тумани Тиббиёт бирлашмаси Шошилинч тиббий ёрдам бўлимига мурожаат қилиб, даволаниш учун ётқизилган. 

 

Китоб тумани Тиббиёт бирлашмаси шифокори А. Юсупов томонидан 3 ноябрь куни берилган маълумотномада Ю. Ёрбобоевнинг танасида: ёпиқ калла мия шикасти, бош мия чайқалиши, бошни тепа соҳасида юмшоқ тўқималарни лат ейиши кўринишида тан жароҳатлари борлиги кўрсатилган. 

 

Ушбу ҳолат бўйича терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилиб, 11 ноябрь куни Ю. Ёрбобоев шифохонадан чиққанлиги сабабли судга оид тиббий экспертиза кўригидан ўтказилган. 

 

Тўпланган ҳужжатлар Шаҳрисабз шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси иш юритувида бўлиб, судга оид тиббий экспертиза хулосаси олингач, хулосага кўра жиноят иши қўзғатиш ёки қўзғатмаслик масаласи кўриб чиқилади.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ