Жамият

Энди бепул тиббий ёрдам учун йўлланма оилавий шифокор томонидан берилади

Президентнинг тегишли фармони билан умумий амалиёт шифокори мутахассислиги оилавий шифокор этиб қайта номланади.

Энди бепул тиббий ёрдам учун йўлланма оилавий шифокор томонидан берилади
Фото:Иллюстрация / Сирдарё вилояти ИИБ

Туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникалари ва вилоят шифохоналарига бепул тиббий ёрдам кўрсатилиши учун йўлланма бевосита оилавий шифокор томонидан берилади.

 

Бу борада 2020 йил 12 ноябрда такомиллаштирилган тиббий профилактика ва патронаж хизмати жорий этишга оид президентнинг тегишли фармони қабул қилинди.

 

Унга кўра, умумий амалиёт шифокори мутахассислиги оилавий шифокор этиб қайта номланади, шунингдек, тиббиёт олий таълим муассасаларидаги фан дастурлари оилавий шифокор тайёрлашга мослаштирилади.

 

Шунингдек, бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида дори воситалари ва тиббий буюмларга имтиёзли рецептлар ёзиб бериш бевосита оилавий шифокор томонидан амалга оширилади. Оилавий шифокорга ёрдам берадиган терапия, педиатрия, акушерлик, патронаж бўйича ўрта тиббиёт ходимларидан иборат бўлган “тиббиёт бригадалари” ташкил қилинади.

 

Шу билан бирга профилактика инспекторлари маҳаллаларда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда оилавий шифокорларга кўмаклашади, фуқароларнинг кечки сайрлари ва спорт ўйинларининг хавфсиз ўтказилишини ташкил қилади. Бунда, профилактика инспекторлари маҳаллалардаги аҳолининг саломатлик кўрсаткичларига қараб ҳар 6 ойда маҳаллий бюджет маблағлари ва бошқа манбалар ҳисобидан рағбатлантирилади.

 

“Тиббиёт бригадалари” ўзларига бириктирилган ҳудудларда оилалар ва фуқаролар кесимида “тиббий харита”ни шакллантиради ва жойларда тиббий хизмат кўрсатишни соддалаштириш ва рақамлаштириш ҳамда ортиқча қоғозбозликни камайтириш мақсадида “тиббиёт бригадалари” махсус компьютер-планшетлари, мобил тиббиёт-диагностика воситалари билан таъминланади.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ