Жамият

«Давактив»нинг Қорақалпоғистондаги бошқармаси Traiblazer харидини нега бекор қилган?

Аввалроқ, Давлат активларини бошқариш агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси 398 млн сўмга Traiblazer харид қилгани айтилаётганди.

«Давактив»нинг Қорақалпоғистондаги бошқармаси Traiblazer харидини нега бекор қилган?
Фото:UzNews.uz

Давлат активларини бошкариш агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси томонидан Trailblazer автомобили харид қилингани ҳақида хабарга аниқлик киритди.

 

Унга кўра, Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси жорий йил 2 ноябрь куни давлат харидлари сайтига Қорақалпоғистоннинг ҳудуд шароитларида фойдаланиш мақсадида автомобилнинг йўл танламас тури бўлган Trailblazer автомобилини харид қилиш бўйича эълон берган ва жорий йил 9 ноябрга қадар пул ўтказиш шарти билан шартнома тузилган.

 

«Лекин, сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқда кенг жамоатчилик томонидан билдирилаётган турли фикрлар инобатга олинган ҳолда агентлик томонидан ушбу хариддан воз кечилган ва автомобил сотиб олинмаган», дейилади Давлат активларини бошкариш агентлиги раддиясида.  

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Давлат харидлари порталида Давлат активларини бошкариш агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармасининг Trailblazer автомобилини харид қилиш ҳақидаги шартномаси нусхаси жойлаштирилган эди.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ