Жамият

Бангладешлик ишчилар бўйича тегишли вазирликка депутатлик сўрови юборилди

Ўзбекистонга 900 га яқин хорижлик меҳнат мигрантлари олиб келиниши эътирозларга сабаб бўлганди.

Бангладешлик ишчилар бўйича тегишли вазирликка депутатлик сўрови юборилди
Фото:Иллюстрация / thefinancialexpress.com.bd

“Ўзбекнефтгаз” АЖ ва “Uzbekistan GTL” компанияларининг Қашқадарё вилоятида амалга оширилаётган Шўртан газ-кимё комплексининг метан тозалаш базасида синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқариш лойиҳаси доирасида бош пудратчи “ENTER Engineering Pte. Ltd.” инжиниринг компанияcи томонидан 900 га яқин бангладешлик меҳнат мигрантлари жалб қилиниши ҳақидаги хабарлар аҳоли орасида эътироз ва муҳокамаларга сабаб бўлган эди.  

 

Мазкур масала бўйича Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан билдирилган муносабатда “Ўзбекнефтгаз” АЖ  ёки лойиҳа бош пудратчиси “ENTER Engineering Pte. Ltd.” инжиниринг компанияси Ўзбекистон ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тасдиқномани олиш учун Ташқи меҳнат миграциясига мурожаат қилмаганлиги баён этилган.  

 

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 мартдаги "Ўзбекистон Республикасига хориждан ишчи кучини жалб қилиш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш хақида"ги 244-сонли қарори билан тасдиқланган Низомга асосан (https://lex.uz/docs/4251564) иш берувчилар томонидан Республикага хориждан ишчи кучини рухсатнома олмай жалб қилиш, чет эл фуқароларига эса мамлакат ҳудудида тасдиқнома олмасдан меҳнат фаолиятини амалга ошириши тақиқланади. 

 

Бу эса лойиҳага бангладешлик ишчиларни олиб келиниши бугунги пандемия жараёнида нафақат ўринсиз қарор эканлигини, балки катта эҳтимол билан қонунга зид тарзда амалга оширилганлигини англатади.

 

Мазкур масала бўйича Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Д. Ғаниев ва Н. Тилаволдиев биргаликда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига депутатлик сўровини юборган

 

Унда, биринчи навбатда, бангладешлик мутахассисларни жалб қилишда “Ўзбекнефтгаз” АЖ ёки “ENTER Engineering Pte. Ltd.” томонидан  амалдаги қонунчиликка риоя этилганлигини бўйича вазирлик томонидан  олиб борилаётган ўрганиш натижалари ҳақида маълум қилиш сўралган.

 

Шунингдек, вазирликдан мазкур лойиҳа доирасида яратилган иш ўринлари, жалб қилинаётган бангладешлик мутахассисларнинг касби ва малака даражаси лойиҳа доирасидаги мавжуд иш ўринларига мослиги ҳамда ушбу иш ўринларига мос келадиган маҳаллий ишчи кучи мавжудлиги тўғрисидаги таҳлилий маълумотлар тақдим этиши сўралган. 

 

Қайд этилишича, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги маълумотларига кўра 2020 йил 3-чорак якуни бўйича республикада ишсизлик даражаси 11.1 фоизни ёки 1.6 миллиондан ортиқ кишини ташкил этган.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ