Жамият

Мактаблар учун ишлаб чиқилаётган янги Миллий ўқув дастури аввалгиларидан нимаси билан фарқ қилади?

Маълум қилинишича, аввалги ўқув дастурлари мазмуни 90 фоиз назариядан иборат бўлиб, ўқитиш методикаси ёдлатишга йўналтирилган эди.

Мактаблар учун ишлаб чиқилаётган янги Миллий ўқув дастури аввалгиларидан нимаси билан фарқ қилади?
Фото:Тошкент вилояти ҳокимлиги

Республика таълим маркази директори Шуҳрат Сатторов АОКАда ўтган брифингда янги Миллий ўқув дастури ҳамда унинг аввалгиларидан фарқи борасида айрим маълумотларни билдириб ўтди.  

 

Марказ директорига кўра, аввалги ўқув дастурлари мазмуни 90% назариядан иборат бўлиб, ўқитиш методикаси ёдлатишга йўналтирилган.

 

Янги Миллий ўқув дастури мазмуни 50% назария 50% амалиётдан иборат бўлади ва ўқувчининг мустақил фаолиятини қўллаб-қувватлайди.

 

Ўқув дастурларида баҳолаш эса фақат эслаб қолган билимлар ҳажмини аниқлаган. Янги дастур асосида ўқувчиларда шаклланган кўникмалар баҳоланади.

 

–  Фанлар сони ва ўқув юкламалари оптималлаштирилиб, ўқувчилар қизиқишига кўра фанларни танлаб ўқиш имконини берувчи вариатив ўқув дастурлар асосида ҳаётга ва касбий фаолиятга тайёрлаш имкони яратилади.

 

Миллий ўқув дастури асосида фанлар чизиқли тартибда эмас, спиральсимон тарзда ўқитилади. Яъни мавзулар такрорий эмас, бир-бирини мантиқан давом эттирувчи ҳамда соддадан мураккабга томон йўналтирилган тарзда киритилади, - дейди Шуҳрат Сатторов. 

 

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 30 октябрдаги ведеоселектор йиғилишида Президент Халқ таълими вазирлигига дунёдаги замонавий ўқув дастурлари асосида Миллий ўқув дастурини ишлаб чиқиш вазифасини топширганди.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР
ДОЛЗАРБ
ОММАВИЙ
ҚИЗИҚАРЛИ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ