Жамият

“Ҳамма уйғониши керак”: Президент Қашқадарёни нимани ҳисобига ривожлантириш мумкинлигини айтди

Қаршида ўтган йиғилишда Қашқадарёни комплекс ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

“Ҳамма уйғониши керак”: Президент Қашқадарёни нимани ҳисобига ривожлантириш мумкинлигини айтди
Фото:president.uz

Қарши шаҳрида ўтган йиғилишда Қашқадарё вилоятини комплекс ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди.

 

– Қашқадарёда барча соҳаларда вазият тубдан ўзгариши шарт. Бунинг учун вилоятда ҳамма имконият бор. Ҳамма уйғониши керак, – деди Президент. 

 

Унда ҳокимларнинг таклифлари ва вилоятдаги муаммоларнинг таҳлилидан келиб чиқиб, тадбиркорлик асосий йўналиш этиб белгиланди. 2021 йил Қашқадарё вилоятида тадбиркорликни ривожлантириш йили деб эълон қилинди. Бу борада манзилли ишлаш учун туман ва шаҳарларга вазирлар, тармоқ ва банклар раҳбарлари бириктирилди.

Давлат раҳбари бугунги бозор талаби ва “ўсиш нуқталари”дан келиб чиқиб, туманларни муайян иқтисодиёт йўналишларига ихтисослаштириш зарурлигини таъкидлади. 

 

Хусусан, Яккабоғ, Қамаши, Чироқчи, Шаҳрисабз ва Китоб туманлари боғдорчилик ва узумчиликка ихтисослаштирилади. Ғузор ва Муборак туманларида нефть-газ-кимё, Чироқчи ва Деҳқонобод туманларида қурилиш материаллари бўйича кўплаб корхоналар ташкил этиш мумкин. 

 

Касби, Нишон, Миришкор ва Косон туманларини чорвачиликка ихтисослаштириб, йирик комплекслар ва кичик бўрдоқичилик фермалари ташкил этиш, озуқа базаси учун ер ажратиш вазифаси қўйилди.

 

Молия вазирлигига чорвачилик учун ўзлаштириладиган ер, боқилган ҳар бир бош қорамол учун субсидия бериш механизмини йўлга қўйиш топширилди.

Вилоятда 2021-2022 йилларда амалга ошириладиган, умумий қиймати 28 триллион сўм бўлган 950 та лойиҳа ишлаб чиқилган. Бу лойиҳалар натижасида 15 мингта янги иш ўрни яратилиши режалаштирилган.

 

Камбағалликни қисқартириш, ёрдамга муҳтож ва ишсиз аҳолига даромад манбаи яратиш чоралари кўриб чиқилди.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ