Жамият

“Қашқадарё ўзининг салоҳиятига мос яшамаяпти” — Президент вилояти фаоллари, депутатлар билан учрашув ўтказмоқда

Шавкат Мирзиёев айни пайтда Қашқадарёнинг иқтисодий-ижтимоий ҳолати бўйича йиғилиш ўтказмоқда.

“Қашқадарё ўзининг салоҳиятига мос яшамаяпти” — Президент вилояти фаоллари, депутатлар билан учрашув ўтказмоқда
Фото:president.uz

Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилояти фаоллари, маҳаллий кенгаш депутатлари, вазирлик ва идоралар раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказмоқда.

 

Тадбир бошида вилоятнинг иқтисодий-ижтимоий ҳолати танқидий таҳлил қилинди.

 

– Бу ерга келишимдан асосий мақсад – сизлар билан бирга ҳудуд ривожига кучли туртки бериш бўйича аниқ вазифа ва чора-тадбирларни белгилаб олиш. Қашқадарё ўзининг салоҳиятига мос яшамаяпти, мамлакатимизнинг кўпгина ҳудудларидан анча орқада, – деди давлат раҳбари.

 

Бу замин улкан имкониятларга эга. Лекин унинг иқтисодиёти ва ижтимоий соҳалар аҳволи бунга мутлақо мос эмас. Охирги 10 йил ичида ялпи ички маҳсулотдаги вилоят улуши 9,4 фоиздан 7,1 фоизга, саноатдаги улуши эса 11 фоиздан 6 фоизга тушиб кетган.

- Аҳоли жон бошига ялпи ҳудудий маҳсулот мамлакатимиздаги энг паст кўрсаткичлардан бири. Қашқадарё эли шунга муносибми? - дея савол қўйди Президент.

 

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда илмий асос ва инновацион ёндашув йўқ, вилоят иқлим шароитига мос янги навлар яратилмаган. Ўтган йили пахта ҳосилдорлиги гектарига 19 центнерни ёки юртимиздаги энг қуйи кўрсаткични ташкил этган. Қишлоқ хўжалиги техникалари етишмайди. Маҳсулотларни қайта ишлаш даражаси ҳам паст.

 

Йиғилишда шунингдек, таълим ва тиббиёт сифати масаласига тўхталиб ўтилди.

 

Қайд этилишича, вилоятнинг 88 мактабида “смена” кўрсаткичи юқори экани, бир нечта мактаб филиали биноси пахсадан қурилгани кўрсатиб ўтилди. Қашқадарё ёшлари олий таълимга кириш кўрсаткичи бўйича мамлакатда 13-ўринда. Бу йил 191 та мактабнинг бирорта ҳам битирувчиси олий ўқув юртларига кира олмаган.

 

Тор соҳалар бўйича 257 та, бирламчи бўғинда 855 та шифокор етишмайди. Ҳудудда қўшимча 18 та оилавий поликлиника ва 30 та оилавий шифокорлар пунктларига талаб мавжуд. Ҳар бир оилавий поликлиникага ўртача 25-30 минг нафардан фуқаро тўғри келиши лозим бўлса-да, вилоятда бу кўрсаткич 90 мингтани ташкил этади.

Йиғилишда шу каби муаммолар, мавжуд имкониятлар таҳлил қилиниб, Қашқадарёни комплекс ривожлантириш ва аҳолининг ҳаёт шароитини яхшилашга доир устувор йўналишлар муҳокама қилинмоқда.

 

Давлат раҳбари қашқадарёлик ўқитувчи ва мураббийлар, тиббиёт ходимлари билан суҳбатлашганди.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР
ДОЛЗАРБ
ОММАВИЙ
ҚИЗИҚАРЛИ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ