Криминал

Истанбулда ўзбекистонлик йигит танишини пичоқлаб ўлдирди — видео

Жиноятчи сохта паспорт билан хорижга чиқаётганида қўлга тушди.

Истанбулда ўзбекистонлик йигит танишини пичоқлаб ўлдирди — видео
Фото:Скриншот

Истанбулнинг Фотиҳ туманида йўл четида Беҳзодбек Абдураҳмоновни пичоқлаб ўлдирган Ўзбекистон фуқароси Жавоҳирбек Ж. аэропортда сохта паспорт билан қочишга уринганида Туркия полицияси томонидан қўлга олинди. Бу ҳақда Hurriyet нашри хабар берди.

 

Амалга оширилган жиноят ҳодисаси хавфсизлик камераларида тўлиқ акс этган.

 

Фотиҳ туманида юк жўнатувчи фирмада ишлаб келган Беҳзодбек Абдураҳмонов ва Жавоҳирбек Ж. йўл четида гаплашиб турганида тортишиб қолади. Шу пайт белидан пичоқ чиқарган Жавоҳирбек Ж. танишига кетма-кет пичоқ санчади ва ҳодиса жойидан қочиб кетади. Оғир тан жароҳатлари билан шифохонага етказилган Беҳзодбек Абдураҳмоновнинг ҳаётини шифокорлар сақлаб қола олмайди.

 

Полиция суриштирув ишларини олиб боради ва жиноятчининг сохта паспорт билан мамлакатдан қочмоқчи бўлгани аниқланади. Аэропортда тегишли чораларни кўрган полиция жиноятчини тезкор тадбирда қўлга олиб, тергов қилган. 

 

Қайд этилишича, полиция жиноят иши бўйича барча жараёнларни тугатган ва Ўзбекистон фуқароси қамоқхонага юборилган.

 

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР
ДОЛЗАРБ
ОММАВИЙ
ҚИЗИҚАРЛИ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ