Жамият

ҚВПлар оилавий шифокор пунктига айлантирилади

Президент фармони билан оилавий шифокорларга қатор вазифалар юклатилди.

ҚВПлар оилавий шифокор пунктига айлантирилади
Фото:Тошкент вилояти ҳокимлиги

Президент фармонига кўра, умумий амалиёт шифокори мутахассиси оилавий шифокор этиб қайта номланади, шунингдек, тиббиёт олий таълим муассасаларидаги фан дастурлари ҳам айни оилавий шифокор тайёрлашга мослаштирилади. Бу ҳақда ССВ хабар берди.  

 

Оилавий шифокорнинг масъулияти орттирилиб, туман ва шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникалари ҳамда вилоят шифохоналарига бепул тиббий ёрдам кўрсатилиши учун йўлланмалар оилавий шифокорлар томонидан бериладиган бўлади. Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида дори воситалари ва тиббий буюмларга имтиёзли рецептлар ёзиб бериш ҳам оилавий шифокор томонидан амалга оширилиши кўзда тутилган.

 

2021 йил 1 январдан бошлаб: 

 

-  қишлоқ врачлик пункти оилавий шифокор пункти деб, қишлоқ ва шаҳар оилавий поликлиникаси эса оилавий поликлиника деб қайта номланиб, аҳоли сони ва маҳаллий заруриятдан келиб чиқиб, навбатчилик тизими жорий этилади. 

 

-  туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиқларига ажратилаётган маблағлар доирасида, заруриятга қараб, тор соҳа шифокорлари штатларини мустақил белгилаш ваколати берилади. 

 

-  маҳаллада аҳолининг саломатлиги, ҳудуддаги касалликларнинг ўсиши, аҳолининг шифохоналарга ётиши ва мурожаат қилиши кабилар оилавий шифокорнинг фаолияти натижадорлигини баҳолаш кўрсаткичлари этиб белгиланади. 

 

Шунингдек, оилавий шифокор ва бошқа тиббиёт ходимлари рейтингига кўра, ҳар чоракда базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваридан 30 бараваригача миқдорда бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантириш амалиёти жорий этилади.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ