Жамият

ОТМларда контракт тўлаш муддати узайтирилди

Давлат комиссияси қарори билан талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг сўнгги муддати маълум қилинди.

ОТМларда контракт тўлаш муддати узайтирилди
Фото:Андижон вилояти ҳокимлиги

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабарига кўра, Ўзбекистон таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг 7-сон баёни қарорига мувофиқ контракт тўлаш муддати узайтирилди.

 

Кўпчилик абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари ҳамда ОТМ ректорларининг мурожаатларини инобатга олиб, олий таълим муассасалари бакалавриати ва магистратурасига базавий тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган ҳамда хорижий фуқаро сифатида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар, ўқиши кўчирилган (кўчириб тикланган) ва қайта тикланган талабалар ўқиши учун тўлов ҳақини ўтказиш ҳамда талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг сўнгги муддати 2020 йилнинг 1 декабри этиб белгиланди.

 

Бундан аввал белгиланган тўлов миқдорининг камида 25 фоизини талабаликка тавсия этилган абитуриентлар учун 15 сентябргача ёки Ўзбекистон таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан белгиланган муддатгача ҳамда иккинчи ва ундан кейинги босқич талабалар учун 1 октябргача этиб белгиланганди.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ