Республиканинг айрим ҳудудларида яшовчи имтиҳонда омади келмаган абитуриентлар ўқишга қўшимча қабул қилинади.
Шу йил сентябрь ойида бўлиб ўтган тест синовларида омади келмаган Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ, Тахтакўпир ва Қораўзак туманларидан топширган абитуриентлар ўқишга қўшимча қабул қилинади. Бу ҳақда ЎзА маълум қилди.
Бунинг учун абитуриент энг камида 56,7 балл тўплаган бўлиши керак (максимал 189 баллнинг 30 фоизи) ва тиббиёт йўналишларидан бошқа соҳани танлаши даркор. Ўқишга тўлов-шартнома асосида қабул қилинади ва ўқишни тугатгандан кейин шу ҳудудларда камида 5 йил ишлаб бериши керак.
Эртага, 13 ноябрдан бошлаб ушбу 3 та туманда 4 та сектор раҳбарлари ҳамда олий ўқув юртлари вакиллари иштирокида юқоридаги талаблар асосида ўқишга ҳохиш билдирган абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари билан учрашув ташкил қилинмоқда.
Мазкур тадбир Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 2 октябрь куни Қорақалпоғистонга сафари давомида берилган топшириқнинг ижроси доирасида амалга оширилмоқда.
Имкониятдан мазкур туманларда доимий яшайдиган абитуриентлар фойдалана олади ва улар Қорақалпоғистон Республикасида фаолият юритадиган (тиббиёт йўналишларидан бошқа) олий ўқув юртларига ўқишга қабул қилинади.
Туркияга қизларни интим хизматлар учун жўнатаётган 21 ёшли шахс қўлга олинди
Уйларнинг бир квадрат метрини 4 миллион сўмдан оширмаслик вазифаси қўйилди
ННТни қайта рўйхатдан ўтказиш муддати 1 ойдан 15 кунгача қисқартирилади
Ваша информация отправлена успешно.
После обработки администрацией вам придёт оповещение.
Чтобы писать в чате, вы должны залогиниться.
Зайдите через любую из соцсетей, которой вы пользуетесь
У вас есть новость или фотографии, которыми вы желаете поделиться
с другими читателями «UzNews.uz»? Вам удалось запечатлеть интересное событие, факт или происшествие?
Вы можете связать с нашей редакции с помощью нашего Telegram бота, чтобы рассказать нам об этом и прислать фотографии. Объемные файлы и видео можно разместить на одном из файлообменных сайтов и прислать нам ссылку. Написать нам в Telegram