Жамият

Ўзбекистонда қарийб 1,5 млн гектарлик миллий табиат боғи ташкил этилади

Бу борада Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори қабул қилинди.

Ўзбекистонда қарийб 1,5 млн гектарлик миллий табиат боғи ташкил этилади
Фото:Иллюстрация / mininnovation.uz

Ҳукумат қарори билан Қорақалпоғистон Республикасининг Қўнғирот туманида давлат табиатни муҳофаза қилиш муассасаси шаклида умумий майдони 1 447 143 гектар бўлган “Жанубий Устюрт” миллий табиат боғи ташкил этилди.   

 

Табиат боғи Давлат экология қўмитасининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади.

 

Табиат боғининг хўжалик мақсадида фойдаланиш зоналаридаги ерлар ушбу ҳудудларда жойлашган ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачилар ихтиёрида қолади.

 

Табиат боғи фаолиятини молиялаштириш:

 

– 2020 йилда Давлат экология қўмитасининг Экология, атроф муҳитни муҳофаза килиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармаси маблағлари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига; 

 

– 2021 йилдан бошлаб эса Қорақалпоғистон Республикаси бюджети маблағлари, Давлат экология қўмитасининг Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармаси ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ