Жамият

Жорий йилда 90 та ОАВга огоҳлантириш берилган

АОКА энди хулоса чиқармаган ОАВга нисбатан қонунчиликда белгиланган жазо чоралари қўлланишидан огоҳлантирди.

Жорий йилда 90 та ОАВга огоҳлантириш берилган
Фото:aoka.uz

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги жорий йилда маҳаллий ОАВ томонидан қанча қонунбузарлик содир этилганини маълум қилди.

 

Жорий йилнинг ўтган 9 ойида жами 90 та – шундан телевидение ва радиога 39 та (ЎзМТРК тизимидаги телеканаллар фаолиятига оид 20 га яқин, “Zo‘rTV” телеканалига 7 та, “Севимли” телеканалига 5 та ва бошқаларга), даврий босма нашрларга 29 та (“Ишонч” газетасига 1 та, “Сўғдиёна” газетасига 1 та, “Бекажон плюс” газетасига 1 та, “Театр” журналига  1 та ва бошқаларга), Интернет нашрларига 22 та (“Effect.uz” сайтига 3 та, “Nova24.uz”, “Qalampir” ва “Repost.uz” сайтларига 2 тадан ҳамда бошқаларга) тақдимномалар киритилган.

 

2019 йилда эса жами 150 та – шундан теле-радио каналларга 75 та, даврий босма нашрларга 65 та, интернет сайтларга 10 та тақдимнома ва огоҳлантириш юборилгани айтилди.

 

АОКА ахборот субъектларининг бундан хулоса чиқармаслиги ва ўз фаолиятида тегишли талабларга қатъий риоя этмаслиги эндиликда уларга нисбатан қонунчиликда белгиланган жазо чоралари қўлланишига сабаб бўлиши ҳақида огоҳлантирган.

 

АОКА ҳуқуқлари бузилган журналистларни ҳимоя қилиш масаласига ҳам ўз ваколати доирасида жиддий эътибор қаратаётганини таъкидлади.

 

Хусусан, 2020 йилда ўн нафарга яқин журналист ва блогерга нисбатан қаршилик кўрсатиш, ахборот тарқатганлик учун асоссиз сўроққа тутиш каби ҳолатлар юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги, Олий суд ва Фарғона вилояти ҳокимлигига журналистик фаолиятга тўсқинлик қилишни зудлик билан тўхтатиш, айбдорларни белгиланган тартибда жазолаш, бундай ҳолатлар такрорланишига бошқа йўл қўймаслик тўғрисида ёзма талабнома ва мурожаатлар юборилган.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ