Жамият

«Зона»ларда маҳкумларнинг яқинлари билан учрашувига рухсат берилади

ИИВ Жазони ижро этиш бош бошқармаси маҳкумларнинг оила аъзоларини учрашувларни ташкил қилишда пандемия сабаб айрим тартиблар ўрнатилгани ҳақмда огоҳлантирмоқда.

«Зона»ларда маҳкумларнинг яқинлари билан учрашувига рухсат берилади
Фото:Sputnik

ИИВ Жазони ижро этиш бош бошқармаси томонидан жазони ижро этиш колонияларида жазо муддатини ўтаётган шахсларнинг яқин қариндошлари билан учрашувларини ташкил этиш режалаштирилди.

 

Бу борада Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати мутахассисларининг тавсиялари олинган.

 

Маълум қилинишича, унда карантин қоидаларига қатъий риоя этган ҳолда, ҳозирча ҳафтада бир маротаба, яъни шанба куни 24 соатлик узоқ муддатли учрашув бериш тавсия этилган.

 

Шунингдек, жазо муддатини ўтаётган шахсларнинг яқин қариндошлари (шу жумладан 6 ёшдан ошган фарзандлари) учрашувга 48 соатдан кўп бўлмаган муддат оралиғида коронавирусга тест топширгани ва натижа манфийлигини – вирус йўқлигини тасдиқловчи маълумотнома билан келишлари талаб этилади.

 

«Шу ўринда узоқ муддатли учрашув сўраб мурожаат қилганларнинг барчасига бир вақтнинг ўзида учрашув бериш имконияти мавжуд эмаслигини эслатиб ўтмоқчимиз.

 

Шундан келиб чиққан ҳолда, жазони ижро этиш муассасаларида фуқароларни учрашувга кириш рўйхатини шакллантириш бўйича долзарб алоқа тармоқлари ташкил этилди.

 

Фуқароларимиз соат 9.00дан 18.00гача (дам олиш кунларидан ташқари) мазкур долзарб алоқа тармоқлари орқали рўйхатдан ўтишлари мумкин.

 

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда фуқароларимиздан жазо муддатини ўтаётган шахс билан учрашиш учун долзарб алоқа тармоғи орқали рўйхатдан ўтишларини, учрашувга белгиланган муддатларда келиб, карантин қоидаларига қатъий риоя этишларини сўраб қоламиз.

 

Боғланиш учун жазони ижро этиш колонияларининг долзарб алоқа рақамлари:

 

- 1-сон жазони ижро этиш колонияси – 365-220-70-02

- 2-сон жазони ижро этиш колонияси – 375-230-00-82

- 3-сон жазони ижро этиш колонияси – 375-230-10-61

- 4-сон жазони ижро этиш колонияси – 79-224-77-81

- 5-сон жазони ижро этиш колонияси – 79-555-23-65

- 6-сон жазони ижро этиш колонияси – 69-434-42-33

- 7-сон жазони ижро этиш колонияси – 95-169-64-13

- 10-сон жазони ижро этиш колонияси – 95-506-64-51

- 11-сон жазони ижро этиш колонияси – 78-770-37-34, 95-603-49-07

- 12-сон жазони ижро этиш колонияси – 79-572-55-85

- 13-сон жазони ижро этиш колонияси – 70-717-08-50

- 14-сон жазони ижро этиш колонияси – 99-842-41-24

- 17-сон жазони ижро этиш колонияси – 94-545-21-81

- 20-сон жазони ижро этиш колонияси – 65-522-22-10

- 21-сон жазони ижро этиш колонияси – 70-975-85-65

- 22-сон жазони ижро этиш колонияси – 70-202-38-52

- 23-сон маҳкумлар учун ихтисослашган касалхона – 71-293-87-29

- 24-сон тарбия колонияси – 70-202-37-51

 

Ушбу долзарб алоқа рақамлари орқали боғланиш имконияти бўлмаган ҳолларда ИИВ Жазони ижро этиш бош бошқармасининг   71-291-69-75 телефон рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин.

 

Долзарб алоқа тармоғи орқали рўйхатдан ўтмасдан муассасага ташриф буюрган фуқаролар учрашувга киритилмаслигини маълум қиламиз», дейилади ИИВ ЖИЭББ хабарида.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ