Жамият

Консерваланган гўшт маҳсулотлари: экспертиза натижалари қандай?

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги тушёнкаларнинг сифатини текширди. Экспертизага олтитаси олинди. Улар орасида талабга жавоб бермайдиганлари аниқланди.

Консерваланган гўшт маҳсулотлари: экспертиза натижалари қандай?
Фото:consumer.uz

Консерваланган гўштнинг сифатини ўрганиш мақсадида Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги аккредитациядан ўтган лабораторияларга олтита консерва намуналарини юборди.  

 

1.  Барс димланган мол гўшти, “Барс” МЧЖ, Россия (325 г);

2.  Экстра димланган мол гўшти, “Барс” МЧЖ, Россия (325 г);

3.  Asl димланган мол гўшти, “Doston Plyus” МЧЖ, Ўзбекистон (325 г);

4.  Ansor димланган мол гўшти, “Ansor Zohir” МЧЖ, Ўзбекистон (325 г);

5.  Димланган мол гўшти, “Marmaks” ҚК МЧЖ, Ўзбекистон (338 г);

6.  Raimov димланган мол гўшти, “Raimov” МЧЖ, Ўзбекистон (325 г).

 

Оқсил миқдори 

 

Стандартларга кўра, консерва маҳсулотида оқсил миқдори 15 фоиздан кам бўлмаслиги керак. Аммо натижалар қуйидагиларни кўрсатмоқда:

 

1.  Экстра димланган мол гўшти, “Барс” МЧЖ, Россия (325 г) – оқсилнинг умумий миқдори 12,65%.

2.  Asl димланган мол гўшти, “Doston Plyus” МЧЖ, Ўзбекистон (325 г) – оқсилнинг умумий миқдори 10,32%.

3.  Raimov димланган мол гўшти, “Raimov” МЧЖ, Ўзбекистон (325 г) – оқсилнинг умумий миқдори 12,63% ни ташкил этди.

 

Гўшт ва ёғ миқдори 

 

Стандарт талабларига кўра, таркибий қисмларнинг (гўшт ва ёғ) миқдори мол гўштидан қилинган консервада 58% кам бўлмаслиги белгиланган. Аммо:

 

1.  Asl димланган мол гўшти, “Doston Plyus” МЧЖ, Ўзбекистон (325 г) – гўшт ва ёғнинг умумий ҳиссаси 56,5%.

2.  Raimov димланган мол гўшти, “Raimov” МЧЖ, Ўзбекистон (325 г) – гўшт ва ёғнинг умумий ҳиссаси 49,2% ташкил этди.

 

Синов натижаларига кўра, ёғ умумий миқдорида яна бир қатор камчиликлар аниқланди, хусусан, меъёрларга мувофиқ, унинг ҳиссаси 17 фоиздан ошмаслиги белгиланган бўлса, Экстра ”Барс” МЧЖ, Россия (325 г) димланган мол гўштида унинг ҳиссаси 20,6% эканлиги аниқланди. 

 

Шунингдек, нормативларда ош тузининг миқдори 1,0-1,5% бўлиши кўрсатилган, бироқ Asl ”Doston Plyus” МЧЖ, Ўзбекистон (325 г) димланган мол гўштида туз ҳиссаси 2 фоизни ташкил этгани маълум бўлди.

 

Агентлик томонидан юқоридаги маҳсулотлар намуналарини синовдан ўтказиш натижалари бўйича камчиликларни бартараф этиш ҳамда мувофиқлик сертификатини тўхтатиш ва зарур ҳолларда бекор қилиш учун тегишли ваколатли органларга юборилди.

 

Экспертиза натижаларига кўра, фақатгина учта маҳсулот намуналари сифат ва хавфсизлик кўрсаткичларига жавоб бериши маълум бўлди, булар:

 

1.  Барс димланган мол гўшти, “Барс” МЧЖ, Россия (325 г);

2.  Ansor димланган мол гўшти, “Ansor Zohir” МЧЖ, Ўзбекистон (325 г);

3.  Димланган мол гўшти, “Marmaks” ҚК МЧЖ, Ўзбекистон (338 г).

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ