Жамият

Ўрта ва ўрта махсус таълим ўқитувчиларининг маоши оширилади

Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари ўтказилган матбуот анжуманида бу ҳақда маълум қилди.

Ўрта ва ўрта махсус таълим ўқитувчиларининг маоши оширилади
Фото:UzNews.uz

АОКА пресс-холида ташкил этилган матбуот анжуманида Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Усмон Шарифхўжаев ўрта ва ўрта махсус таълим босқичида фаолият олиб борадиган ходимларнинг ҳам маоши халқ таълими тизимидаги педагог ходимларники каби 15 бараварга оширилишини маълум қилди.  

 

“Дастлаб 2024-25 йилларда фақатгина халқ таълими тизимидаги педагог ходимларнинг маошини энг кам ойлик иш ҳақининг 15 баробарига тенглаштириш масаласи қўйилган эди. Имзоланган ҳужжатда ўрта ва ўрта махсус таълим босқичида фаолият олиб борадиган ходимларнинг ойлигини ҳам шу кўрсаткичда бир хил ошириш масаласи тасдиқланди. 

 

Чет ва олис ҳудудларга бошқа ҳудудлардан бориб фаолият юритадиган юқори малакали ўқитувчиларга бир марталик 11 миллион сўм пул мукофоти берилади. Уларнинг шу ерда яшаш харажатларини компенсация қилиш учун ҳар ой қўшимча сифатида салкам 500 минг сўм бериб борилади” – деди Усмон Шарифхўжаев.

 

Эслатиб ўтамиз, Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов 2024 йилга қадар юқори натижаларга эришган педагогларнинг ойлик маоши меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 15 бараваригача босқичма-босқич оширилишини маълум қилганди.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ