Жамият

«Afrosiyob» поезди «Тошкент-Самарқанд-Тошкент» йўналишидаги рейсини яна биттага кўпайтирмоқда

Шунингдек, мазкур поезднинг Жиззах вокзалида ҳам тўхтаб ўтиши йўлга қўйилади.

«Afrosiyob» поезди «Тошкент-Самарқанд-Тошкент» йўналишидаги рейсини яна биттага кўпайтирмоқда
Фото:Марат Наджибаев / UzNews.uz

«Ўзбекистон темир йўллари» йўловчиларнинг замонавий поездларга бўлган талабини тўла қондириш мақсадида «Тошкент-Самарқанд-Тошкент» йўналишида ҳаракатини амалга ошираётган «Afrosiyob» электропоездининг рейсини яна биттага кўпайтирмоқда.  

 

Ҳозирда ҳафтада 2 маротаба, яъни шанба ва якшанба кунлари ҳаракатини амалга ошираётган мазкур замонавий поезд жорий йилнинг 13 ноябридан бошлаб, ҳафтада 3 маротаба – жума, шанба ва якшанба кунлари йўловчиларнинг узоғини яқин қилади.

 

Бундан ташқари, мазкур поезднинг ушбу санадан бошлаб Жиззах вокзалида ҳам тўхтаб ўтиши йўлга қўйилади.

 

Маълумот ўрнида, рейслар учун чипталарни харид қилишда чекловлар қўйилмаган.

 

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 26 сентябрдан бошлаб “Тошкент-Самарқанд-Тошкент” йўналишида “Афросиёб” поездининг қўшимча қатнови йўлга қўйилган ва қатновлар ҳафтасига икки маротаба, шанба ва якшанба кунлари амалга оширилаётган эди.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ