Ҳодисалар

Сирдарёдаги «4 ойда 15 та фоторадарга тушган ЙПХ ходими» юзасидан изоҳ берилди

Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ўз изоҳида ушбу транспорт воситасининг қоидабузарлик содир этганини рад қилмаяпти.

Сирдарёдаги «4 ойда 15 та фоторадарга тушган ЙПХ ходими» юзасидан изоҳ берилди
Фото:Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ

Жорий йилнинг 3 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда «Ашаддий қоидабузар! Ёки қарийб 4 ойда 15 та фоторадарга тушган ЙПХ ходими» сарлавҳаси остида хабар тарқалди.

 

Унда айтилишича, Сирдарё вилояти ЙҲХБга тегишли бўлган давлат рақам белгиси «20 729 VSF» бўлган транспорт воситаси қисқа муддат оралиғида 15 марта фоторадарга тушган. 

«Жарималарни ундиришга ўзлариникини аяшадими ёки уларга мумкинми? Бу фақат Сирдарё вилоятида деб ўйламайман…

 

Оддий ҳайдовчининг, керак бўлса, уйидан машинасини олиб кетишади. Судга ва МИБга ҳам беришади. Асосий мақсад жаримани ундириш. Қоидабузарлик бўлдими, жарима тўланиши шарт», дейилади мазкур хабарда.

 

Хабар бўйича Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ изоҳ берди.

 

Унга кўра, 2020 йилнинг июль-октябрь ойларида Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХга тегишли «Ласетти» русумли давлат рақам белгиси «20 729 VSF» бўлган транспорт воситасида вилоят худудида белгиланган харакат тезлигини ошириб харакатланганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 128-3-моддаси 1-, 2-, 3-қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар юзасидан ишлар ўрганилган. 

 

«Сирдарё вилояти худудидан ўтган асосий транзит йўллар 8 та вилоятни Тошкент шаҳри билан боғлаб турувчи ҳалқаро аҳамиятдаги йўл хисоблангани боис, ЙПХ махсус кузатувлари кўп кузатилади. 

 

Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХга тегишли бўлган «20 729 VSF» транспорт воситаси 2020 йилнинг 1 июль кунидан 30 октябр кунига қадар махсус кузатувларга жалб этилганлиги ва кечиктириб бўлмайдиган хизмат вазифаларни бажарганлиги маълум бўлганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 17-1-моддаси ҳамда 271-моддаси 4-бандига асосан унга нисбатан жарима солиш тўғрисидаги қарорлар бекор қилиниб, маъмурий иш тугатилди», дейилади Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ Ахборот хизмати изоҳида.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ