10 ноябрь куни ўтказилган ШҲТнинг навбатдаги саммитида Шавкат Мирзиёев ўз нутқида ташкилотнинг асосий вазифалари ҳақидаги таклифларни ечимлари билан тақдим қилди.
ШҲТ ўз тараққиётининг принципиал жиҳатдан янги босқичида турганини таъкидларкан, Ўзбекистон президенти қуйидаги масалаларни илгари сурди:
Биринчиси – иқтисодиёт соҳасидаги ҳамкорликни кучайтириш масалалари.
Иккинчиси – ШҲТнинг рақамли саводхонликни ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш.
Учинчиси – аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни қисқартириш.
Тўртинчиси – аҳоли соғлиғига хавф туғдираётган янги хатар ва таҳдидларга биргаликда қарши курашиш кўламини кенгайтириш.
Бешинчиси – терроризм, экстремизм ва наркобизнес таҳдидларига қарши курашиш борасидаги қўшма чора-тадбирларни келишиш.