Жамият

Божхона йиғимларининг янги ставкалари тасдиқланди

Ҳукумат қарори билан божхона йиғимлари ставкалари тури 20 тадан 12 тага қисқартирилди.

Божхона йиғимларининг янги ставкалари тасдиқланди
Фото:Давлат Божхона қўмитаси

Вазирлар Маҳкамасининг “Божхона йиғимлари ставкаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

 

Қайд этилишича, божхона йиғимлари ставкалари ЖСТ ва бошқа хорижий давлатларнинг илғор тажрибасини инобатга олган ҳолда белгиланди.

 

Бундан ташқари ставкаларни белгилашда ЖСТ ва Жаҳон божхона ташкилотининг асосий талабларидан бири, яъни божхона йиғимлари фақатгина божхона органлари томонидан амалга ошириладиган операциялар учун сарфланадиган харажатларни қоплаш асосида белгиланиши лозимлиги инобатга олинди.

 

Қарор билан:

 

– божхона йиғимлари ставкалари тури 20 тадан 12 тага қисқартирилди (3 турдаги божхона ставкаси бириктирилди, 11 турдагиси бекор қилинди);

 

– барча божхона йиғими ставкалари базавий ҳисоблаш миқдорига боғланган ҳолда қатъий белгиланди;

 

– экспортни қўллаб-қувватлаш мақсадида товарларни “экспорт” божхона режимида расмийлаштириш учун йиғим миқдори ўртача 35 фоизга пасайтирилди;

 

(Масалан, эски тартибда 1 млн доллар миқдоридаги товарнинг экспорт божхона йиғими 10 млн сўмни (бир минг доллар), янги ставкаларда йиғим миқдори 5,6 млн сўмни (560 доллар) ташкил қилган ҳолда экспортер тадбиркорларга бир йилда 27 миллиард сўм енгиллик яратилади.)

 

– божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш мақсадида жисмоний шахслар томонидан шахсий эҳтиёжлари учун товарларни божхона тўловларисиз олиб кириш меъёридан ортиқ қисмини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш учун белгиланган божхона йиғимлари ставкалари камайтирилмоқда;

 

(Масалан, эски тартиб бўйича жисмоний шахслар томонидан олиб кирилган товарларнинг меъёрдан ошган қисмига 0,2 фоиз (аммо 25 доллардан кам бўлмаган) миқдорида божхона йиғими ундирилган.

 

Хусусан, жисмоний шахслар томонидан темир йўл орқали шахсий эҳтиёжи учун 1 200 АҚШ доллари миқдоридаги товар олиб кирилганда, унинг божхона тўловларига тортиладиган 200 доллар қисми учун 25 доллар (12,5 фоиз), янги тартиб бўйича эса 5,5 доллар (БҲМнинг 25 фоизи) миқдорида йиғим ундирилади.)

 

– Божхона назорати остида ташилаётган товарларни етказиб бериш муддатига риоя қилмаслик учун маъмурий жавобгарлик ўрнига молиявий чора сифатида базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида божхона йиғими жорий этилмоқда.

 

Мазкур қарорни амалиётда қўллаш божхона маъмурчилигини соддалаштириш ва шаффофлигини янада ошириш, чегара ўтказиш пунктларида тезроқ ҳаракатланиш имконини яратиш, ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари, айниқса экспортёрлар учун қулай шарт-шароитлар яратишга хизмат қилади.

 

Мазкур қарор 2021 йил 1 январдан бошлаб кучга киради.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ