Иқтисодиёт

Автомобиль бензини ишлаб чиқариш ҳажми 11 минг тоннага кўпайган

Жорий йилнинг 9 ойида мамлакат 15,6 млн долларлик автомобиль бензинини экспорт қилган бўлса, 33,1 млн долларлик импорт қилган.

Автомобиль бензини ишлаб чиқариш ҳажми 11 минг тоннага кўпайган
Фото:"Ўзбекнефтгаз"

Ўзбекистонда шу йилнинг январь-сентябрь ойларида 769,1 минг тонна автомобиль бензини ишлаб чиқарилган. 

 

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ишлаб чиқариш ҳажмидаги ўсиш 101,4 % ни ташкил этиб, ишлаб чиқариш ҳажми 11,0 минг тоннага кўпайган.

 

Автомобиль бензини ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан республика миқёсида ишлаб чиқарилган автомобиль бензинининг жами ҳажмида энг юқори улушга эга бўлган ҳудудлар:

 

Бухоро вилояти – 80,6 %

 

Фарғона вилояти – 18,5 %

 

Қашқадарё вилояти – 1,0 %

 

Маълумот учун, мамлакат 2020 йилнинг 9 ойида хорижий давлатларга 55,9 млн. литр ёки 15,6 млн. АҚШ долларлик автомобиль бензинини экспорт қилган.

 

Ўз навбатида Ўзбекистонга хорижий давлатлардан 152,9 млн. литр ёки 33,1 млн. АҚШ долларлик автомобиль бензини импорт қилинган.

 

Эслатиб ўтамиз, бугундан бошлаб Аи-95 маркали бензиннинг нархи 6600 сўмдан 6300 га арзонлаган.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР
ДОЛЗАРБ
ОММАВИЙ
ҚИЗИҚАРЛИ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ