Жамият

Самарқандлик амалдорларга 10 кун пиёда ишга қатнаш таклиф қилинди

Вилоят ҳокими 21 ноябргача давлат органлари раҳбарларига ушбу амалиётни қўллашни айтган. Аввалроқ президентнинг бу борада тегишли фармони қабул қилинганди.

Самарқандлик амалдорларга 10 кун пиёда ишга қатнаш таклиф қилинди
Фото:Самарқанд вилояти ҳокимлиги

Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов вилоятдаги давлат органлари раҳбарларига 11 ноябрдан 21 ноябрга қадар ишга пиёда ёки жамоат транспортида келиб кетишини таклиф қилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

 

Мен ўзим шу тартибда ишга келиб-кетаман, хизмат машинам ҳокимиятда туради, – деди Э.Турдимов. – Кун давомида бирор бир туманга чиқадиган бўлсам, машинадан фойдаланаман. Кечқурун яна машинани ҳокимият гаражида қолдириб, уйга пиёда ёки жамоат транспортида кетаман. Бу аввало саломатлигимиз учун, қолаверса, аҳолига шахсий ибратимиз бўлади. Яна бир томони – пиёда ёки жамоат транспортида юрсак, кўпроқ одамлар орасида бўламиз, жойлардаги реал ҳолатдан хабардор бўламиз. 

 

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев «Соғлом турмуш тарзини ҳаётга кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонни имзолаганди.

 

Унга кўра, келаси йил 1 январдан биринчи раҳбарлар семизлик даражаси ва вазнини назорат қилиши шартлиги белгиланган.  

 

Россиянинг “Тунги ургант” шоусида кўп пиёда юрган ўзбекистонликларга пул берилиши олқишланганди.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ