Сирдарёда 4 кунлик чақалоқни пуллаётган аёллар қўлга олинди.
Вилоят ИИБ Ахборот хизматининг маълум қилишича, 2020 йилнинг 9 ноябрь куни, Сирдарё вилояти ИИБ ТЭҚКБ Одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Ховос тумани ҳудудида ўтказилган тезкор тадбир давомида Мирзаобод туманида яшовчи фуқаро И.С ҳамда Ховос туманида яшовчи фуқаро Н.Ш билан ўзаро тил бириктириб, фуқаро И.С.нинг 4 кунлик қиз фарзанди И.К.ни Гулистон шаҳрида яшовчи С.З.га 20 минг АҚШ доллари миқдоридаги пулларга сотаётган вақтда тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинган.
Тадбир давомида “И.С” ҳамда “Н.Ш” исмли шахслардан ашёвий далил тариқасида 20 минг АҚШ доллари олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирги вақтда Сирдарё вилояти ИИБ ТЭҚКБ ходимлари томонидан тезкор текширув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Хоразмда ҳам 4 ойлик фарзандини пуллаётган она қўлга олинганди.