Сиёсат

Шавкат Мирзиёев 10 ноябрь куни ШҲТ саммитида иштирок этади

ШҲТнинг навбатдаги мажлиси видеоанжуман шаклида ўтказилади.

 

Шавкат Мирзиёев 10 ноябрь куни ШҲТ саммитида иштирок этади
Фото:Архив фото / president.uz

Шавкат Мирзиёев эртага, 10 ноябрь куни Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг видеоанжуман шаклида ўтадиган мажлисида иштирок этади.  

 

Россия раислигида ўтказиладиган ушбу учрашув кун тартибидан янги глобал хатар ва таҳдидларнинг кучайиши шароитида ШҲТ доирасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш масалалари ўрин олган.

 

Ташкилотга аъзо ва кузатувчи давлатлар делегацияларининг раҳбарлари устувор йўналишларда кўп томонлама муносабатларни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қиладилар, шунингдек, халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашадилар.

 

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш ҳам саммит иштирокчиларига видеомурожаат йўллаши кутилмоқда.

 

Мажлис якунида ШҲТ доирасида, шу жумладан хавфсизликни таъминлаш, иқтисодий кооперация, рақамли технологияларни жорий этиш, қишлоқ ҳудудларни ривожлантириш, эпидемияларга қарши самарали курашиш ва бошқа соҳалардаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган Москва декларацияси ва ҳужжатлар тўпламининг қабул қилиниши режалаштирилган.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ