Жамият

Ярашилганлик учун жиноий жавобгарликдан озод этиладиган ҳолатлар рўйхати кенгайтирилади

Ярашув институти кенгайтирилиши туфайли Жиноят ҳамда Жиноят-процессуал кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш таклиф қилинмоқда.

Ярашилганлик учун жиноий жавобгарликдан озод этиладиган ҳолатлар рўйхати кенгайтирилади
Фото:UzNews.uz

Ярашув институти кенгайтирилиши муносабати билан Жиноят ҳамда Жиноят-процессуал кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишга оид Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. 

 

Унга кўра, Жиноят кодекси 66-1-моддаси (Ярашилганлик муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод этиш)нинг матни янги таҳрирда қабул қилинади.

 

Яъни Кодекснинг 52та моддасининг тегишли қисм ва бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этган шахс, агар у ўз айбига иқрор бўлса, жабрланувчи билан ярашса ва етказилган зарарни бартараф этса, жиноий жавобгарликдан озод этилиши мумкин.

 

Жумладан, зарурий мудофаа чегарасидан четга чиқиб, қасддан баданга оғир шикаст етказиш, ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсни ушлашнинг зарур чоралари чегарасидан четга чиқиб, баданга қасддан оғир шикаст етказиш, зўрлик ишлатиб ғайриқонуний равишда озодликдан маҳрум қилиш, ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш ва фирибгарлик каби жиноят турларида ярашганлик учун жиноят иши тугатилиши мумкин.

 

Ҳужжат лойиҳасига кўра, оғир ёки ўта оғир жиноятларни содир этганлик учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахслар ярашилганлиги муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод қилинмайди. Аммо ушбу қоида вояга етмаганларга, биринчи ва иккинчи гуруҳ ногиронларига, аёлларга, шунингдек олтмиш ёшдан катта эркакларга нисбатан қўлланилмайди.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ