Жамият

Камолиддин Беҳзод номидаги давлат стипендияси кимларга берилиши аниқ бўлди

Ҳукумат қарори билан Камолиддин Беҳзод номидаги давлат стипендиясини тайинлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Камолиддин Беҳзод номидаги давлат стипендияси кимларга берилиши аниқ бўлди
Фото:Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 6 ноябрдаги тегишли билан Камолиддин Беҳзод номидаги давлат стипендиясини тайинлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Унга кўра, давлат стипендияси республика давлат ОТМларининг қуйидаги йўналишлари охирги икки курсида таълим олаётган бакалавриат босқичи талабаларига тайинланади:

 

– дастгоҳли рангтасвир;

– рангтасвир (турлари бўйича);

– графика ва миниатюра;

– ҳайкалтарошлик (турлари бўйича);

– амалий санъат (турлари бўйича);

– дизайн (турлари бўйича);

– санъатшунослик ва музейшунослик (турлари бўйича). 

 

Белгиланишича, давлат стипендияси Ўзбекистон Бадиий академияси томонидан ўтказиладиган танлов натижаларига асосан тайинланади.  

 

Эслатиб ўтамиз, Камолиддин Беҳзод номидаги давлат стипендияси Президентнинг 2020 йил 21 апрелдаги ПҚ-4688-сон қарори билан таъсис этилган.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ