Ҳодисалар

Сирдарёда «ГАИ» автомобили «Нива»ни уриб ағдариб юборди — видео

«Нива» ҳайдовчиси ва йўловчиси тез ёрдам бўлимига мурожаат қилишган.

Сирдарёда «ГАИ» автомобили «Нива»ни уриб ағдариб юборди — видео
Фото:Telegram

Сирдарё вилояти ИИБ ижтимоий тармоқларда «Гулистонда «Мерседес» русумли «ГАИ» хизмат машинаси ва «Нива» тўқнашди» сарлавҳаси остида тарқалган видео лавҳа юзасидан муносабат билдирди.

 

Маълум қилинишича, 2020 йил 7 ноябрь куни соат 08:20 ларда, Сирдарё вилояти ИИБ Навбатчилик қисмидан, Гулистон шаҳар ҳудудида ИИБ ходими билан боғлиқ бўлган йўл-транспорт ходисаси содир этилганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.

 

Келиб тушган хабарга кўра, Гулистон шаҳар Гулистон кўчаси ҳамда Ўзбекистон шох кўчаси кесишмаларида Гулистон шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ га тегишли “Mercedes Е-240” русумли 20 737 VSF давлат рақам белгили автомашинаси билан оқ рангли “Lada 4х4” русумли 20Y 717 BA давлат рақам белгили автомашиналар иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

 

Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси натижасида автомашиналар турли хил кўринишда техник шикастланган.

 

Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида “Lada 4х4” русумли автомашина ҳайдовчиси ва автомашинада йўловчи сифатида кетаётган фуқаро тан жароҳати олиб, РШТЁИМ Сирдарё филиалининг тез ёрдам бўлимига мурожаат қилишган.

 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Гулистон шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳамда Сирдарё вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.   

 

Маълумот учун, аввалроқ ҳодиса гувоҳларининг «ГАИ» хизмат машинаси светафор қизил чироғидан ўтиб кетгани ва «Нива»га зарб билан урилиши натижасида «Нива» ағдарилиб кетганлиги ҳақидаги кўрсатмалари тарқалганди.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ