Тайинлов

Бухоро вилоятига янги ҳоким вазифасини бажарувчи тайинланди

Карим Камаловнинг вафотидан кейин Фарҳод Умаров ҳоким вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланганди.

Бухоро вилоятига янги ҳоким вазифасини бажарувчи тайинланди
Фото:Бухоро вилояти ҳокимияти

Ботир Зарипов Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда Абдулла Арипов иштирокидаги Халқ депутатлари кенгашининг навбатдан ташқари йиғилишида маълум қилинди.

 

Ботир Зарипов бунга қадар “Ўзқурилишматериаллари” АЖ бошқаруви раиси лавозимида фаолият юритган.

28 август куни Бухоро вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалчиликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Фарҳод Умаров Бухоро вилояти ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланганди.  

 

Фарҳод Умаров Бухоро вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалчиликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида фаолиятини давом эттирадиган бўлди.

 

Эслатиб ўтамиз, Бухоро вилояти ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи бўлган Карим Камалов 22 август куни вафот этганди.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ