Криминал

Маданият вазирлигидаги «грим операцияси»: қаҳрамонлар қамоққа олинган, тергов ўтказилмоқда

Бош прокурор Маданият вазирлигининг айрим мансабдорлари ўзига хос жиноий схема яратишганини қайд этиб ўтди.

Маданият вазирлигидаги «грим операцияси»: қаҳрамонлар қамоққа олинган, тергов ўтказилмоқда
Фото:ЎзА

Бугун, 7 ноябрь куни Бош прокурор иштирокида коррупцияга қарши курашда олиб борилган ишлар юзасидан йиғилиш бўлиб ўтмоқда.  

 

Йиғилишда бир қатор соҳалардаги коррупция ҳолатлари тилга олингач, Ниғматилла Йўлдошев, маданият, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва спорт, халқ таълими, ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирликлари ҳамда экология ва атроф - муҳитни муҳофаза қилиш тизими ҳам коррупциядан холи эмаслигини қайд этди.

 

Масалан, Маданият вазирлигининг айрим мансабдорлари ўзига хос жиноий схема яратишган.

 

Муқаддам ўғирлик ва талон - торожлик жиноятлари учун 7 йил озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаб чиққан И. 2019 йил февраль ойида вазирлик бош ҳисобчиси лавозимига тайинланган. Бюджетни ўмаришда қулай имкониятни қўлга киритган И. дастлаб ишни танишлари Ё. ва К билан жиноий режа тузишдан бошлайди.

 

Режага кўра, И. вазирлик харидларини фуқаро К. ва унинг яқинларига тегишли фирмаларга бериш учун 26 минг доллар улуш олади.

 

Шундан сўнг, вазирлик тизимидаги театр, маданият уйлари ва бошқа ташкилотларга зарур грим маҳсулотлари учун таниши К.га тегишли бўлган фирмаларга 2,6 млрд. сўм ўтказиб берилади.

 

Ўз навбатида, бу фирмалар грим ўрнига «Ўрикзор» бозоридан 264 млн. сўмга арзон ва сифатсиз косметика маҳсулотларини сотиб олиб, уни грим эканлиги ҳақида сохта ҳужжатларни тузиб, вазирликка топширади.

 

Вазирлик эса, маданият муассасаларига умуман керак бўлмаган бу маҳсулотларни грим сифатида сохта ҳужжат қилиб, уларга етказиб беради.

 

Схемага кўра, маҳсулот нархи ҳужжатларда бир неча баробар қиммат кўрсатилиб, 2,3 млрд. сўм маблағ талон - торож қилинган.

 

Вазирлик ишлар бошқармаси бошлиғи О. театр ва мусиқий мактабларга аслида етказиб берилмаган мебель ва мусиқа анжомлари етказиб берилгани ҳақида сохта ҳужжатлар тузиб, 1,7 млрд. сўмни ўзига таниш фирмаларга ўтказиб, талон - тарож қилган.

 

Шунингдек, 13,5 млрд. сўмлик мебель ва жиҳозларни танишларидан 20,2 млрд. сўмга олиш йўли билан 6,7 млрд. сўм ҳам талон - торож қилинган.

 

Бу жиноий схема билан 12 млрд. сўм бюджет маблағи ўмарилган.

 

Ҳозирда бу шахслар қамоққа олиниб, тергов ўтказилмоқда.

 

Вазирлик ва идораларда коррупцияга имкон бераётган айрим сабаб ва шарт-шароитлар ўрганилганда, айрим соҳаларда ички идоравий назорат ҳамда юридик хизматнинг ўрни сезилмаётганлиги, баъзи раҳбарларнинг ўзи бундан манфаатдор эмаслиги ҳам коррупцияга чек қўйишга имкон бермаётганлиги таъкидланди.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ