Жамият

Тошкент табиатни муҳофаза қилиш прокуратураси ташкил этилди

Тошкент вилояти прокуратураси бўлим бошлиғи ўринбосари янги тузилмага раҳбар этиб тайинланди.

Тошкент табиатни муҳофаза қилиш прокуратураси ташкил этилди
Фото:UzNews.uz

Тошкент табиатни муҳофаза қилиш прокуратураси ташкил этилди.

 

Қайд этилишича, янги ихтисослаштирилган прокуратура 10 та бошқарув ходимларидан иборат бўлиб, улар Тошкент вилояти прокуратураси штат бирликларини мақбуллаштириш ҳисобига шакллантирилди.

 

Тошкент вилояти прокуратураси бўлим бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Фаррух Бобораҳимов Тошкент табиатни муҳофаза қилиш прокурори этиб тайинланди.

 

Эслатиб ўтамиз, президентнинг 2020 йил 27 августдаги «Бўстонлиқ туманида бошқарувнинг алоҳида тартибини жорий этиш орқали туризмни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонида  Бош прокуратура тизимида табиатни муҳофаза қилишга оид қонунчилик ижроси устидан назорат ҳамда ерлардан ноқонуний фойдаланишни бартараф этиш бўйича ихтисослаштирилган прокуратура ташкил этилиши кўрсатиган эди.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР
ДОЛЗАРБ
ОММАВИЙ
ҚИЗИҚАРЛИ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ