Жамият

Келгуси йил 1 июнга қадар ҳудудларда ихтисослашган хорижий клиникалар ташкил этилади

Йиғилишда ҳар бир ҳудуд ўз хусусиятлари, касалликларнинг таркибига қараб, даволаш муассасаларини ташкил этиши белгиланди.

Келгуси йил 1 июнга қадар ҳудудларда ихтисослашган хорижий клиникалар ташкил этилади
Фото:president.uz

Бугун, 6 ноябрь куни президент раислигида соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғинини такомиллаштириш ҳамда аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

 

Видеоселектор йиғилишида ҳар бир ҳудуд ўз хусусиятлари, касалликларнинг таркибига қараб, хусусий секторни жалб қилган ҳолда даволаш муассасаларини ташкил этиши белгиланди.

 

Мисол учун, ҳар юз минг кишига Фарғона ва Сирдарёда нафас йўллари, Қашқадарёда эндокрин, Тошкент шаҳрида ошқозон-ичак, Андижонда юрак қон-томир, Қорақалпоғистон ва Хоразмда буйрак касалликлари энг кўп қайд этилган.

 

Вилоят ҳокимларига Андижонда – кардиология, Бухоро ва Навоийда – ошқозон-ичак, Жиззах ва Сирдарёда – нафас йўллари, Қашқадарё ва Фарғонада – эндокрин, Самарқандда – гепатология, Наманган ва Сурхондарёда – асаб ва қон айланиши тизими, Қорақалпоғистон ва Хоразмда – буйрак, Тошкент вилоятида – офтальмология, Тошкент шаҳрида – онкология касалликлари бўйича илғор хорижий клиникалар филиалларини ташкил этиш вазифаси қўйилди.

 

Бунда жойлардаги бўш турган коллеж ва лицейларнинг биноларидан самарали фойдаланиши зарурлиги таъкидланди. 

 

Ҳар бир вилоят ҳокими келгуси йил 1 июнга қадар ўз ҳудудида ташкил этилган ихтисослашган хорижий клиникалар фаолияти бўйича шахсан Президентга ахборот беради.

 

Шунингдек, Сирдарёда таклиф этилаётган тизим асосида туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларига ажратилаётган маблағлар доирасида, заруриятга қараб тор доирадаги мутахассис штатларини мустақил белгилаш ваколати берилади.

 

17 та ихтисослашган республика тиббиёт марказларини ҳудудий тиббиёт муассасалари билан боғлаш лозимлиги кўрсатилди.  

 

Марказлардаги мураккаб жарроҳлик амалиётлари, янги диагностика ва даволаш услублари вилоят, туман ва шаҳар шифохоналарига трансляция қилинади.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ