Жамият

Гулистонда тиббиёт коллежи негизида тиббиёт олийгоҳи ташкил этилади

Президент мутасаддиларга “Гулистон тиббиёт кластери” лойиҳасини ишлаб чиқиб, ишни бошлаш вазифасини юклади.

Гулистонда тиббиёт коллежи негизида тиббиёт олийгоҳи ташкил этилади
Фото:yuz.uz

Гулистонда тиббиёт коллежи негизида тиббиёт олийгоҳи ташкил этилади. Бу ҳақда президент раислигида бўлиб ўтган соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғинини такомиллаштириш ҳамда аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилишида айтиб ўтилди.

 

Қайд этилишича, Гулистон шаҳридаги Шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш Республика илмий маркази филиали ва вилоят кўп тармоқли шифохонаси бир ҳудудда бўлиб, унга туташ ёки атрофида 10 га яқин тиббиёт муассасаси жойлашган. 

 

Йиғилишда уларни вилоят кўп тармоқли шифохонасига ягона бошқарув асосида бирлаштириб, “тиббиёт кластери”га айлантириш, тиббиёт коллежи негизида тиббиёт олийгоҳини ташкил этиш учун барча зарурий инфратузилма мавжудлиги кўрсатиб ўтилди.  

 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва вилоят ҳокимлигига йил якунига қадар хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда “Гулистон тиббиёт кластери”нинг лойиҳасини ишлаб чиқиб, ишни бошлаш вазифаси юклатилди.

 

Ҳар бир вилоят ҳокими бир ой муддатда ўз ҳудудида Сирдарё тажрибаси асосида, илғор хорижий клиникалар билан ҳамкорликда “тиббиёт кластерлари”ни ташкил этиш бўйича таклиф киритиши белгиланди.

 

Аввалроқ вилоят ҳокими Туркиянинг етакчи олийгоҳларидан бири ҳисобланган “Соғлиқ билимлари университети” раҳбарияти билан музокаралар олиб бориб, филиал очиш масаласини муҳокама қилганди.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ