1 USD = 10487.54 1 EUR = 12692.02 1 RUB = 142.44
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10487.54 1 EUR = 12692.02 1 RUB = 142.44
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Криминал
6 ноября 2020 г. 722 0

Хоразмда 4 ойлик фарзандини пуллаётган она қўлга олинди

У фарзандини 120 миллион сўмга баҳолаган.

Хоразмда 4 ойлик фарзандини пуллаётган она қўлга олинди
Фото: Тергов департаменти

Хоразмда 4 ойлик фарзандини пуллаётган она қўлга олинди. ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг маълум қилишича, 2020 йилнинг 28 октябрь куни Хоразм вилояти ИИБ ва ДХХ Хива шаҳар бўлими ходимлари билан ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида, 22 ёшли С.М. моддий даромад орттириш мақсадида, ўзининг 2020 йилнинг 02 июнь куни туғилган вояга етмаган 4 ойлик қиз фарзанди З.М.ни тадбирга жалб қилинган фуқаролар И.Х. ва Н.Р.ларга 120 млн сўм эвазига сотишни режалаштирган. 

У келишилган пулнинг 5 000 АҚШ долларини олиб, қизи З.М.ни сотган пайтида тадбир иштирокчилари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Хива шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан С.М., га нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми “а” банди (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилган. 

Жиноят иши бўйича С.М., гумон қилинувчи тариқасида ишда иштирок қилишга жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланган.  

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей