Ҳодисалар

ЙҲХББ 01 088 UMO рақамли BMW мавжудлигини инкор қилди

ИИВ ЙҲХББ бундай рақамли автомобиль расмийлаштирилмаганини маълум қилди.

ЙҲХББ 01 088 UMO рақамли BMW мавжудлигини инкор қилди
Фото:ИИВ ЙҲХББ

Кеча ижтимоий тармоқларда давлат рақами 01 088 UMO бўлган BMW русумли автомобилнинг сурати фойдаланувчиларнинг кенг муҳокамасига сабаб бўлганди. 

 

5 ноябрь куни ИИВ ЙҲХББ ҳолат юзасидан муносабат билдириб, UMO серияли харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган давлат рақами белгилари белгиланган тўловлар – 33 450 000 сўм (базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 баравари) асосида буюртмага мувофиқ ўрнатилган тартибда транспорт воситаларига расмийлаштириб берилганини маълум қилганди.

 

ИИВ ЙҲХББ 6 ноябрь куни берган муносабатида маълум бўлишича, ижтимоий тармоқларда тарқалган 01 088 UMO давлат рақами белгиси бирон-бир юридик шахсга тегишли бўлган автотранспорт воситасига расмийлаштирилмаган.

 

Қайд этилишича, тармоқларда тарқалган овоз ЙПХ ходимига тегишлилиги ҳақида асосли маълумотлар мавжуд эмас. Ходимларга ушбу ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган давлат рақами белгили транспорт воситаларини тўхтатмаслик бўйича топшириқлар берилмаган.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ