Совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни жамоат жойларида очиқ (ғилофсиз) ҳолда олиб юрганлик учун жарима жазоси белгиланди.
Бу ҳақда Президент томонидан имзоланган айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишга оид Қонунда белгилаб берилди.
Қонун билан бир қатор қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилди. Жумладан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 14, 245, 287-моддалари тўлдирилди. Шунингдек, кодексга янги 185-2 ва 185-3-моддалари ҳам қўшилди.
185-2-модданинг биринчи қисмида совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни улардан касбий фаолиятда, спорт фаолиятида ёки хўжалик-маиший мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ ҳолларда, жамоат жойларида очиқ (ғилофсиз) ҳолда олиб юрганлик учун 111 минг 500 сўмдан 223 минг сўмгача миқдорда жарима жазоси белгиланди.
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.