Криминал

“Миллий гвардия” хизмат кийимидаги босқинчилар қўлга олинди

Тезкор тадбир давомида улардан қўл кишани, резина таёқ, пневматик ўқотар қурол, “Миллий гвардия” хизмат кийими ва ниқоблар расмийлаштириб олинган.

“Миллий гвардия” хизмат кийимидаги босқинчилар қўлга олинди
Фото:Тергов департаменти

Тошкент туманида 47 ёшли йўловчига нисбатан босқинчилик жиноятини содир этган “Миллий гвардия” хизмат кийимидаги шахслар қўлга олинди.

 

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг маълум қилишича, 2020 йилнинг 31 октябрь куни соат 22:00 да, 36 ёшли Ж.П. ўзининг жиноий шериклари 36 ёшли А.И. ва 51 ёшли Б.А.лар билан биргаликда босқинчилик содир этиш мақсадида олдиндан жиноий тил бириктирган.

 

Улар қора рангли мато билан юзларини яшириб, эгнига “Миллий гвардия” ҳарбий кийимини кийиб, резина таёқча ва қўл кишани ҳамда пневматик ўқотар қурол билан қуролланган ҳолда, А.И.нинг бошқарувидаги Matiz русумли автомашинада Тошкент тумани, Тутзор маҳалласи, Нурмакор кўчасига келишган.

 

Сўнг мазкур кўча бўйлаб Lacetti'да уйига келаётган, 47 ёшли У.Р.ни йўлини тўсган ҳолда тўхтатиб, унга ҳаёт ёки соғлиғи учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиб, қўлларини орқа тарафга қайирган ҳолда кишанлаб, босқинчилик содир этиб, фуқаро У.Р.га тегишли Lacetti русумли автомашинасининг орқа ўриндиғига ўтқазиб, олиб кетмоқчи бўлган вақтида ИИБ ходимлари томонидан қўлга олинган.

 

Тезкор тадбир давомида улардан қўл кишани, резина таёқ, пневматик ўқ отар қурол, “Миллий гвардия” хизмат кийими ва ниқоблар ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

 

Шунингдек, ҳодиса жойини кўздан кечириш жараёнида, Matiz салонидан, Ж.П. А.И. ва Б.А.лар томонидан қонунга хилоф равишда қўлга киритилган, “01Р376СВ” ва “10Е488LA” давлат рақам белгилари мавжудлиги аниқланиб, ушбу давлат рақамлари тегишли тартибда расмийлаштириб олинган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан фуқаролар Ж.П., А.И. ва Б.А.ларга нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 227-модаси 1-қисми (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкаларни, автомототранспорт воситаларининг ва улар тиркамаларининг (ярим тиркамаларининг) давлат рақам белгиларини эгаллаш, нобуд қилиш, уларга шикаст етказиш ёки уларни яшириш) ва 164-моддаси 2-қисми “а,б” банди (босқинчилик) билан жиноят иши кўзғатилган.

 

Дастлабки тергов жараёнида, юқоридаги фуқаролар жиноят ишида айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилинган ҳамда уларга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.  

 

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ