Тайинлов

Соғлиқни сақлаш вазирига яна бир ўринбосар тайинланди

Биринчи ўринбосар бир вақтнинг ўзида Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи ҳам ҳисобланади.  

Соғлиқни сақлаш вазирига яна бир ўринбосар тайинланди
Фото:ТашПМИ

Президентнинг тегишли қарори билан  Академик Ё.Х.Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази директори вазифасида ишлаб келган Алимов Анвар Валиевич Cоғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари – Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.  Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.

 

Тиббиёт фанлари доктори, профессор Анвар Алимов Тошкент педиатрия институти ректори, Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири сингари масъул лавозимларда ишлаган.

 

2020 йилда "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими" фахрий унвони билан тақдирланган.

 

Эслатиб ўтамиз, президентнинг тегишли фармони билан Хаджибаев Абдуҳаким Мўминович соғлиқни сақлаш вазири этиб тасдиқланганди.

 

Бунинг ортидан президентнинг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари вазифасида ишлаб келган Иноятов Амрилло Шодиевич Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ