Ҳукумат қарори билан эндиликда электродвигателининг қуввати 4кВт ва ундан ортиқ ёки соатига 40 ва ундан юқори тезликка эга бўлган электромобиллар (электромотоцикллар, электроскутерлар ва бошқалар) ҳам давлат рўйхатидан ўтказилади.
Аввалроқ, "чиройли" рақамлар арзон нархда аукционга қўйилиши ҳақида хабар бергандик.
Амалдаги қонунчиликда ЙҲХДХ органларида двигатели 50 ва ундан ортиқ куб. см иш ҳажмига эга бўлган ёки соатига 50 ва ундан ортиқ километр юқори тузилмали тезликка эга бўлган автомототранспорт воситалари, шунингдек тиркама ва ярим тиркамалар давлат рўйхатидан ўтказиларди.