Жамият

МСК сайлов бюллетенини ўзгартиришни таклиф қилмоқда

Бу сайлов жараёнидаги мавжуд муаммоларнинг ечими сифатида кўрилмоқда.

МСК сайлов бюллетенини ўзгартиришни таклиф қилмоқда
Фото:UzNews.uz

Марказий сайлов комиссияси навбатдаги сайловларда уч даражали сайлов бўйича сайлов бюллетенларини ажратган ҳолда уч хил рангда тайёрлаш, барча вакиллик органлари учун мўлжалланган сайлов бюллетенларининг ҳажмини А-4 (297х208 мм) ўлчамида тайёрлаш ҳамда унда акс эттириладиган номзодлар ҳақидаги маълумотларни қисқартириш ва сайловчиларнинг рўйхатларига ўзгартишлар киритиш муддатини қайта кўриб чиқиб, унинг сайловга беш кун қолганида тўхтатилишини белгилашни таклиф этмоқда.  

 

Таъкидланишича, ўтган йилги сайловларда бюджет маблағларини тежаш мақсадида сайлов бюллетенларини чоп этишда илк бор сув белгиси мавжуд қоғозлардан фойдаланишдан воз кечилган.

 

Сайловчилар томонидан овоз бериш жараёнида, шунингдек УСК аъзолари томонидан овозларни санаш жараёнида сайлов бюллетенларининг бир-биридан ажратиб олиш қийинчилик туғдирган. Сайлов бюллетенида номзодлар ҳақидаги маълумотларнинг кўплиги боис, матнлар кичик шрифтда акс эттирилди, айниқса туман, шаҳар кенгашларига сайлов бўйича (А5 форматда) бюллетенлар айрим сайлов округларидаги сайловчилар томонидан эътирозларга сабаб бўлди.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ