1 USD = 10490.65 1 EUR = 12513.25 1 RUB = 140.52
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10490.65 1 EUR = 12513.25 1 RUB = 140.52
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
5 ноября 2020 г. 1081 0

“Тунги Ургант” шоусида кўп пиёда юрган ўзбекистонликларга пул берилиши олқишланди — видео

Иван Ургант ўз шоусида ушбу янгиликка муносабат билдирди.

“Тунги Ургант” шоусида кўп пиёда юрган ўзбекистонликларга пул берилиши олқишланди — видео
Фото: Скриншот

Россиянинг машҳур “Тунги Ургант” шоусида Ўзбекистон ҳукумати томонидан кўп пиёда юрган фуқароларга пул тўланиши ҳақида гапирилди.

“Вояга етган фуқаролар 3 минг сўмдан олиши мумкин. Бу 30 цент дегани. Ҳар куни улар 10 минг ва ундан ортиқ юришса 27-28 минг рубль олади. Энг фаол йўловчиларга қўшимча 30 долларгача, вилоятларда ҳатто 50 долларгача тўланади. Энг самарадор ўзбекистонликлар эса тахминан, тахминан, бу жуда муҳим – 100 доллардан олишади” деган Ургант ушбу ҳолатга муносабат билдираркан.

Бошловчи гапининг охирида бу яхши хабар эканлигини айтиб, “ахийри MC Doni севимли машғулоти билан шуғулланиб пул ишлаб топади” дея ҳазил қилган.

Эслатиб ўтамиз, бир сутка давомида 10 минг ва ундан ортиқ қадам юрган 18 ва ундан юқори ёшдаги Ўзбекистон фуқаросининг электрон ҳамёнига 3 минг сўм, бир ойда бир марта туман (шаҳар) бўйича энг кўп юрган шахсга 300 минг сўм, ҳудудлар бўйича энг кўп юрган шахсга 500 минг сўм, республика бўйича энг кўп юрган шахсга 1 млн сўм қўшимча равишда платформадаги электрон ҳамёнига ўтказилади.  

Ушбу хабарга блогер-урбанист Илья Варламов ҳам муносабат билдириб, “Бутун дунё 2020 йилда яшаётган бир паллада, Ўзбекистон 2200 йилда” деганди.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей