Ҳодисалар

Қашқадарёда ўрмон ёнди. 12 гектарга яқин ҳудуд зарар кўрган

Қамаши ҳамда Китоб туманлари ўрмон хўжалигида ёнғин содир бўлди. 

Қашқадарёда ўрмон ёнди. 12 гектарга яқин ҳудуд зарар кўрган
Фото:t.me/ekoqash

"Китоб давлат ўрмон хўжалиги"да йирик ёнғин юзага келди. Бу ҳақда ўрмон хўжалигининг Telegram’даги саҳифасида маълум қилинди.  

 

Аниқланишича, "Денов бола ўрмон бўлими" 2-сарҳадида 2020 йил 30 октябрь куни соат 10:35 лар чамасида ёнғин келиб чиққан. 

 

Маҳаллий номи “Дудак қири” бўлган ҳудуддан 7,40 гектар ва маҳаллий номи “Сирзор қири” бўлган ҳудуддан эса 4,58 гектар, жами 11,98 гектар ер майдони ёнғин натижасида зарар кўрган. 

–  "Денов бола ўрмон бўлими" ходимлари ҳамда қишлоқ аҳолиси томонидан  тилсиз ёв вақтида бартараф этилди, - дейди ўрмон инспектори Ф. Хайдаров.

 

Ҳозирда ёнғин келтириб чиқарган фуқороларга нисбатан тегишли тартибда ҳужжатларни расмийлаштириш ишлари олиб борилмоқда. 

Шунингдек, бугун ҳам Қашқадарё вилояти Қамаши туман Ўрмон хўжалигида ёнин келиб чиққани ва ёнғин оқибатида ўрмон хўжалиги катта талофатга учрагани ҳақида хабар тарқалди.

 

Маълум қилинишича, Қамаши тумани ҳудудида жойлашган Қамаши давлат ўрмон хўжалигининг Игри сув-2 бўлимида катта ёнғин келиб чиққан.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ