Иқтисодиёт

Ўзбекистонда цемент импорти унинг экспортидан қарийб тўрт баробарга кўплиги маълум қилинди

Ўзбекистонда 9 ойда 7,8 млн. тонна цемент ишлаб чиқарилган.

Ўзбекистонда цемент импорти унинг экспортидан қарийб тўрт баробарга кўплиги маълум қилинди
Фото:“Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда жорий йилнинг 9 ойида 7,8 млн. тонна цемент ишлаб чиқарилган. Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 102,6 фоизни ташкил этди.

 

Цемент ишлаб чиқариш корхоналари томонидан республика миқёсида ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг жами ҳажмида энг юқори улуш Тошкент вилояти 47,2 %, Навоий вилояти 35,5 % ҳамда Фарғона вилояти 11,8 % ҳиссасига тўғри келди.

 

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон 2020 йилнинг 9 ойида Афғонистон, Сингапур, Россия, Хитой, Туркия ва бошқа бир қатор хорижий давлатларга қиймати 24,2 млн. АҚШ долларига тенг бўлган цемент экспорт қилинган.

 

Ўз навбатида юртимизга Қозоғистон, Тожикистон, Қирғиз Республикаси, Эрон, Россия ва бошқа давлатлардан  қиймати 87,0 млн. АҚШ долларига тенг бўлган цемент маҳсулоти импорт қилинган.

 

 Монополияга қарши курашиш қўмитаси цемент маҳсулотини импорт қилишда мавжуд нотариф тўсиқлар бартараф этилиши ва бу орқали мамлакат бозорларида цемент нархининг барқарорлашувига эришилишини маълум қилганди.

 

“Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси жорий йилда 14,5 млн тонна цемент ишлаб чиқариш режалаштирилганини билдирганди.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ