Тайинлов

“Ўзбекконцерт”да яна раҳбарият ўзгарди

“Маънавият” телерадиоканалининг бош муҳарририяти собиқ муҳаррири “Ўзбекконцерт” директори вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди.

“Ўзбекконцерт”да яна раҳбарият ўзгарди
Фото:Ўзбекконцерт

Бугун, 4 ноябрь куни маданият вазири Озодбек Назарбеков раислигида санъаткорлар билан учрашув ўтказилди. Унда санъат ва маданият соҳасига қаратилаётган эътибор, соҳани ривожлантириш йўлида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар, пандемия шароитидаги ижодий жараёнлар, санъаткорлар билан келгусида амалга ошириладиган лойиҳалар ва бошқа масалалар юзасидан фикр алмашилди.  

 

Шунингдек, тадбирда “Ўзбекконцерт” фаолияти кўриб чиқилди. Маданият вазирлиги Концерт-томоша фаолиятини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган Тожибоев Aнваржон Йўлдошевич “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси директори вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди. 

 

У бу лавозимда жорий йилнинг июнидан “Ўзбекконцерт” директори вазифасини вақтинча бажарувчиси бўлиб келган Алишер Жамолиддиновни алмаштирди.  

 

Aнваржон Тожибоев фаолияти давомида “Ёшлар” телерадиоканали “Маънавият” бош муҳарририяти муҳаррири, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси Бош директор ёрдамчиси, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Ижодий бирлашмалар ва халқ ижодиётини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари ва бошқа муҳим лавозимларда меҳнат қилган.

 

Aнваржон Тожибоев Маданият вазирлиги Концерт-томоша фаолиятини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи лавозимини ҳам сақлаб қолади.

 

Aлишер Жамолиддинов директорнинг ижодий масалалар бўйича ўринбосари сифатида ўз иш фаолиятини давом эттиради.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ