Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Импорт маҳсулотлари учинчи Хитой халқаро кўргазмасининг очилиш маросимида нутқ сўзлади

Ўзбекистон Президенти «CIIE-2020» Импорт маҳсулотлари учинчи Хитой халқаро кўргазмасининг очилиш маросимида иштирок этди.

Шавкат Мирзиёев Импорт маҳсулотлари учинчи Хитой халқаро кўргазмасининг очилиш маросимида нутқ сўзлади
Фото:president.uz

Президент Шавкат Мирзиёев ХХР Раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан 4 ноябрь куни Шанхай шаҳрида «CIIE-2020» Импорт маҳсулотлари учинчи Хитой халқаро кўргазмасининг очилиш маросими иштирокчиларига видеоалоқа орқали мурожаат йўллади.  

 

Давлат раҳбари ўз нутқида ЭКСПОдек йирик тадбирнинг ўтказилаётгани Хитойнинг миллий иқтисодиётни тиклашда эришаётган муваффақиятларидан ҳамда кенг кўламли халқаро савдо-иқтисодий ҳамкорлик ниҳоятда зарур эканидан далолат беришини таъкидлади.

 

Шу муносабат билан Ўзбекистон Президенти глобал инқироз шароитида савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва ҳудудлараро алоқаларни ривожлантиришнинг муҳим масалаларига тўхталиб ўтди.

 

Шунингдек, маросимда Сербия, Чили, ЖАР президентлари, Испания ва Покистон ҳукуматлари, қатор халқаро ташкилотлар раҳбарлари ҳам мурожаат йўлладилар.

 

Импорт маҳсулотлари учинчи Хитой халқаро кўргазмаси доирасида 5 ноябрь куни Шанхай шаҳрида Ўзбекистон-Хитой бизнес форумини ўтказиш режалаштирилган. Унда Хитойнинг йирик савдо ва инвестиция компанияларидан 150 нафарга яқин вакил иштирок этади.

 

Форумда Ўзбекистоннинг инвестициявий, экспорт ва туризм салоҳияти намойиш этилади. Хусусан, Хитой ишбилармон доиралари нефть-газ, тўқимачилик, кимё, электротехника, металлургия, озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги ва қурилиш тармоқларида ўзбекистонлик шериклар билан ҳамкорликнинг янги имкониятлари билан танишади.

 

Тадбир иштирокчиларига Ўзбекистондаги қулай ишбилармонлик муҳити, эркин иқтисодий зоналар ҳудудида бизнес юритиш, иқтисодиётнинг турли соҳаларини ривожлантиришда эришилган муваффақиятлар тўғрисида ҳам маълумот берилиши кўзда тутилган.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ