2020 йилнинг 5-6 ноябрь кунлари Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Руслан Казакбаев бошчилигидаги делегация амалий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ Матбуот хизмати маълум қилди.
Ташриф дастурида Ҳукумат, ташқи ишлар, инвестициялар ва ташқи савдо вазирликларида ҳамда бошқа идораларда учрашувлар ўтказилиши кўзда тутилган.
Бўлажак музокаралар чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда икки томонлама ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ҳамда ривожланиш истиқболларини муҳокама қилиш режалаштирилган.