Жамият

БАА авиакомпанияси Ўзбекистонга парвозларни амалга оширади. Илк самолёт бугун Тошкентга қўнади

Парвозларни БААнинг «Air Arabia» авиакомпанияси амалга оширади.

БАА авиакомпанияси Ўзбекистонга парвозларни амалга оширади. Илк самолёт бугун Тошкентга қўнади
Фото:Air Arabia

 Бирлашган Араб Амирликлари авиакомпанияси Ўзбекистонга ҳаво қатновларини амалга оширади.  Бу ҳақда «Дунё» АА хабар бермоқда.

 

Маълум қилинишича, «Uzbekistan Airports» АЖ музокаралари Бирлашган Араб Амирликларининг Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги билан ҳаво қатнови тўғрисидаги келишуви билан ниҳояланган.

 

«Uzbekistan Airports» АЖ ахборот хизмати хабарига кўра, ўзаро келишувга биноан «Air Arabia Abu-Dabi LLC» авиакомпанияси Шаржа-Тошкент-Шаржа йўналишларида мунтазам авиақатновларни йўлга қўяди.

 

Бугун 4 ноябрь куни соат 19:00да Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига мазкур авиакомпаниянинг илк самолёти қўниши кутилмоқда.

 

Ҳамкор авиакомпания Ўзбекистонга ўз парвозларини Airbus-320-214 ва Airbus-321-251NX ҳаво кемаларида амалга оширишини маълум қилган.

 

«Air Arabia» авиакомпанияси эндиликда «Абу-Даби – Тошкент – Абу-Даби» йўналиши бўйича ҳам йўловчилар ташиш юзасидан келишувга эришиш ниятини билдирмоқда.

 

Маълумот учун, «Air Arabia» Бирлашган Араб Амирликларининг бюджет авиакомпанияси ҳисобланади. Яъни авиакомпания тежамкор, ҳамёнбоп, ҳаммабоплиги билан алоҳида нуфузга эга. Бош қароргоҳи Шаржа шаҳрида жойлашган. «Air Arabia» йўловчи ташиш бўйича дунёнинг 89 мамлакатга 170 йўналишда ўз парвозларини амалга ошириб келмоқда.

 

Аввалроқ Ўзбекистонда БААнинг оқсочларни иш билан таъминлайдиган маркази очилиши маълум қилинган эди.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР
ДОЛЗАРБ
ОММАВИЙ
ҚИЗИҚАРЛИ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ