Тайинлов

Қишлоқ хўжалиги вазири БМТ тузилмаларидан бирининг раиси этиб сайланди

Жамшид Ходжаев 2 йил давомида ФАОнинг юқори бошқарув органи фаолиятига раҳбарлик қилади.

Қишлоқ хўжалиги вазири БМТ тузилмаларидан бирининг раиси этиб сайланди
Фото:agro.uz

Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Ходжаев 2022 йилгача ФАОнинг юқори бошқарув органи ҳисобланадиган минтақавий Конференцияга раис этиб сайланди. Бу ҳақда жорий йилнинг 2-4 ноябрь кунлари ташкил этилган БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти - ФАО Минтақавий конференциясининг Европа учун 32-сессиясида маълум қилинди.

 

Ходжаев 2 йил давомида, кейинги Конференция чақирилгунга қадар Конференция фаолиятига раҳбарлик қилади.

 

Қайд этилишича, Ўзбекистон томони фаолият доирасида амалга ошириладиган лойиҳаларни бошқариб, мувофиқлаштириб, ҳал қилувчи таклифларни киритади. Конференция раиси минтақавий Конференциянинг 2020-2023 йилларга мўлжалланган иш режасини амалга оширишга кўмаклашади. Минтақада ФАО фаолияти билан боғлиқ ҳар қандай норасмий консультациялар, ташаббуслар ва дастурлар Конференция раиси билан ҳамкорликда амалга оширилади.

 

Ўзбекистон мезбонлигида ташкил этилаётган мазкур нуфузли виртуал йиғилишда Европа ва Марказий Осиёнинг ФАОга аъзо 53 та давлатлари, Еврокомиссия делегатлари, шунингдек халқаро ташкилотлар вакилларининг 400 га яқин вакиллари иштирок этди.

 

Шунингдек, тадбирда йиғилганлар мулоқотни мустаҳкамлаш зарурати, шунингдек кучайган пандемия шароитларида мамлакатлар ўртасидаги қатъий ва эгилувчан ҳамкорлик алоқаларига алоҳида эътибор қаратишди.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ